Ўзбекистонда нодавлат нотариуслар фаолияти йўлга қўйилади

CC BY 2.0 / Joel Bombardier / baksheeshДокументы в руках
Документы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1 минг 104 фуқаро иштирок этган сўров аҳоли ўртасида нотариал хизматларга бўлган талаб юқори эканини кўрсатди

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан бошлаб нодавлат нотариуслар фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда, деб хабар бермоқда "Даракчи".

Хабарга кўра, Тошкентда "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан жорий йилнинг 12-17 июнь кунлари жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Тараққиёт стратегияси" маркази экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари, нотариуслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1 минг 104 фуқаро иштирок этган сўров аҳоли ўртасида нотариал хизматларга бўлган талаб юқори эканини кўрсатди. Сўров иштирокчиларининг ҳар учинчиси сўнгги бир ойда нотариусларга мурожаат қилгани, ҳар тўртинчи респондент охирги уч ойда мазкур турдаги давлат хизматидан фойдалангани шундан далолат бермоқда.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
27 нафар давлат нотариусига нисбатан жиноят иши қўзғатилган - Адлия вазирлиги

Сўровда иштирок этганлар нотариал идоралардаги ортиқча вақт ва маблағ йўқотишлар, ходимлар сонининг камлиги, нотариусларнинг муомала маданияти ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакаси пастлигини тизимдаги асосий муаммолар сифатида кўрсатган.

Сўровда фуқароларнинг учтадан биттаси нотариал идоралар томонидан хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини, нотариал хизматлар учун олинадиган давлат божи миқдорларини билмаслиги маълум бўлган.

Анжуманда маълумот берилишича, 2018 йил 1 январдан бошлаб нодавлат нотариуслар фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг қарийб ярми турли ҳужжатларни тасдиқлаш билан боғлиқлиги инобатга олиниб, мажбурий тасдиқдан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини қисқартириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Фуқароларнинг нотариуслар қабулига электрон тартибда ёзилишини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда. Тизим ишга тушиши натижасида мурожаат этувчиларнинг нотариал идоралар олдида навбат кутишига барҳам берилади.

Янгиликлар лентаси
0