18:38 18 Ноябр 2017
Эфир
Денежные купюры: доллары США

Долларнинг расмий курси 4000 сўмдан ошиб кетди

© Sputnik/ Михаил Кутузов
Жамият
Ҳавола олиш
696 0 0

Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан валюталарнинг янги қийматини белгилади

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонда доллар ва евро курси ўсишда давом этмоқда.Марказий банк доллар ва евронинг Ўзбекистон миллий валютасига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси бир ҳафта ичида 27,95 сўмга, 3 986,55 сўмдан 4014,50 сўмга кўтарилди.

Евронинг қиймати қарийб 33,44 сўмга ошиб 4 535,46 сўмдан 4568,90 сўмга етди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча айрим маҳаллий ОАВ ва интернет нашрларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, "Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар