16:03 20 Сентябр 2017
Эфир
Узбекский паспорт

Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти жорий қилинади

© Sputnik/ Алексей Тихомиров
Жамият
Ҳавола олиш
176630

Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитасига бир ой ичида чет элга чиқиш паспорти жорий этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларида келаси йилдан бошлаб чет элга чиқиш учун алоҳида паспортлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг бугун эълон қилинган 3126-сонли Президент қарорида айтиб ўтилган.

"Бир ой ичида чет элга чиқиш паспорти жорий қилиш бўйича аниқ таклифлар киритилсин. Таклифларда ушбу жараённинг аниқ босқичлари, техник шароитлари, молиявий харажатлари кўрсатилсин", — дейилган ҳужжатда. (рус тилидан тарж.)

Таклифлар Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,  Молия вазирлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва "Давлат белгиси" ташкилоти томонидан  бир ой ичида ишлаб чиқилиши керак.

Молия вазирлиги президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун керакли маблағ ажратилишини таъминлаши керак.

Асосий мавзулар