АТК вазири Мирзиёев ва АҚШдаги ўзбекистонликлар ўртасида учрашув ташкил этмоқчи

© Международный пресс-клуб РУзШерматов Шерзод - Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Узбекистана
Шерматов Шерзод - Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазир ушбу учрашувни ташкил қилиш учун кўнгиллилар керак бўлишини билдирган

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Facebookдаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашувини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

"АҚШдаги азиз дўстлар, сизларга маълумки, Ўзбекистон президенти сентябр ойида БМТ Бош ассамблеясига ташриф буюради. Шундай экан, унинг ўша ерда яшаётган таниқли ўзбеклар билан учрашувини ташкил этишга уриниб кўрмаймизми? Масалан, мен 1999 йилда АҚШда биринчи президентимиз билан учрашганимда бу мен учун жуда катта тажриба бўлган. Шунинг учун агар шундай учрашув уюштирсак, бу ўша ерда яшаётган юртдошларимиз учун ёдда қоларли воқеа бўларди деб ўйлайман", деб ёзади Шерзод Шерматов.

Вазир учрашув ташкил қилиш учун кўнгиллилар керак бўлишини билдирган.

"Бунинг учун менга салоҳиятли иштирокчилар (исм-шарифлари, мавқеи, алоқа маълумотлари) рўйхатини тузишда ёрдам берадиган кўнгиллилар керак бўлади. Агар ўша ерда яшайдиган ва бундай учрашувга қизиқиш билдирган таниқли ўзбеклар (масалан, олимлар, ўқитувчилар, врачлар, бизнесменлар, халқаро ташкилотларда юқори лавозимларда ишлайдиганлар ва муваффақиятга эришганлар ҳамда талабалар) рўйхатини туза олсак, бу ҳақда маъмуриятга етказишга ҳаракат қилиб кўраман. Таклиф ва ғояларингизни юборишингиз мумкин", деб ёзади у.

Кўплаб фойдаланувчилар мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб ўз фикрларини қолдиришган.

Янгиликлар лентаси
0