Ўзбекистон ва Қирғизистон ИИВлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи

© МВД УзбекистанаЗаместитель министра внутренних дел РУз встретился с заместителем министра внутренних дел Кыргызской Республики
Заместитель министра внутренних дел РУз встретился с заместителем министра внутренних дел Кыргызской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари маҳаллаларда ташкил этилган ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти билан қизиқди

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида вазир ўринбосари полковник Акромхон Бобохонов Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари милиция генерал-майори Курсан Асанов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Владимир Колокольцев и Абдусалам Азизов подписали протокол о взаимодействии между министерствами на 2017-2018 годы - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ИИВлари 2017-2018 йилларга ҳамкорлик Протоколи имзолашди

Ушбу ташриф Ўзбекистон ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотларни ўрганиш, ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этиш юзасидан тажриба алмашиш мақсадида меҳмонлар таклифига асосан ташкил этилди.

Учрашувда А.Бобохонов республика ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этилиши юзасидан меҳмонларга маълумот берди. К.Асанов ҳам ўз ўрнида Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тизимларида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида ўртоқлашди. Томонлар ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида фикр алмашдилар.

Суҳбат давомида К.Асановни маҳаллаларда ташкил этилган ички ишлар органлари таянч пунктларининг фаолияти қизиқтирди. Қирғизистон Республикаси делегацияси аъзолари Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимлари ва таянч пунктларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Россия Федерацияси ички ишлар вазири полиция генерали В.Колокольцев ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0