23:28 20 Сентябр 2017
Эфир
Просмотр сайта хокимията Хорезмской области

Хоразм вилояти ҳокимлиги: ахборот хизмати тугаб кетганидан хабарингиз борми?

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
67272

Ҳокимлик ахборот хизмати ўз расмий сайтидаги "Ахборот хизмати" ҳақидаги маълумотни тез вақт ичида олиб ташлашини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Cанкт-Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот олмоқчи бўлиб қўнғироқ қилган журналист саволига жавобан Хоразм вилояти ҳокимлиги вакили "Ахборот хизмати тугаб кетганидан хабарингиз борми?", деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар беришган эди.

Хабарда, жумладан, "Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди", деб айтилган эди.

Спутник Ўзбекистон мухбири юқорида ёзилган хабар асосида бугун эрталаб Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати билан боғланди. Улардан "бизнинг хабаримиз йўқ бу ҳодисадан", деган жавобни олгач Янгиариқ тумани ҳокимлиги вакиллари билан боғланди. (Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг барчаси Янгиариқдан бўлгани учун).

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ходимлари Спутник Ўзбекистон мухбиридан ҳалок бўлганлар рўйхатини номма-ном айтиб беришни сўрашди.

Барча маълумот ёзиб олингач, "Таган" ҚФЙ хотин-қизлар қўмитасида ишлайдиган Зулфия исмли аёлнинг телефон рақамини беришди.

Зулфия опа ҳам ҳалок бўлган хоразмликлар рўйхатини ёзиб олгач(!) журналистнинг атиги иккита саволига бир соатдан кейин жавоб беришини айтиб, қайтиб гўшакни олмади.

Журналистнинг кун давомида Зулфия опа билан боғланишга бўлган уриниши бесамар кечди.

Шундан сўнг журналист Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига қўнғироқ қилишга қарор қилди.

"Бизнинг бу ҳодисадан хабаримиз йўқ. Мен сизга бу масалада ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Ўзимнинг ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди", — деди журналистнинг илтимосига биноан ҳокимлик ходими.

Ахборот хизмати ўз хизмат вазифасини бажариши керак эмасми, деган саволдан кейин эса "Ахборот хизмати тугаб кетганидан хабарингиз борми?", деган қўрс жавоб янгради.

Скриншот сайта хокимията Хорезмского вилоята
Скриншот сайта хокимията Хорезмского вилоята

Унда нега сайтда ахборот хизмати бўлими тугатилмаган, деган саволга "Мана ҳозир тугатиб қўямиз", дея гўшакни қўйиб қўйди.

Тушунишимизча, энди ҳокимлик фаолиятига доир, ёхуд Хоразм вилоятига даҳлдор бўлган хабар, ҳодиса, янгилик юзасидан саволлар туғиладиган бўлса, тўғри ҳокимнинг ўзига мурожаат қиламиз, шекилли.

Асосий мавзулар