16:06 20 Сентябр 2017
Эфир
Здание федерации профсоюзов Узбекистана

Ёшларга касаба уюшмалари юридик клиникаси томонидан бепул маслаҳат бериш йўлга қўйилади

© kasaba.uz
Жамият
Ҳавола олиш
12020

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ёш фаолларининг амалий семинари ўтказилди

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. 2017 йил 14-15 июль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ёш фаолларининг амалий семинари ҳамда Федерация раҳбарияти билан учрашуви ўтказилди, деб хабар қилди касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, секция йиғилишларида касаба уюшма ташкилотларида ёшлар билан очиқ мулоқот тизимини жорий этиш, касаба уюшма мутасаддилари иштирокида тегишли соҳа ва ҳудудлар бўйича ҳар ойда камида бир маротаба «Ёшлар билан очиқ мулоқот куни»ни ўтказиш тизимини йўлга қўйиш борасида фикр ва мулоҳазалар алмашинилди.

Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тўлақонли рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига қулай шароит яратиш мақсадида Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи "Касаба иш" марказини ташкил этиш таклифи ўртага ташланди.

Шунингдек, меҳнат соҳасида илм-фан билан шуғулланаётган ҳамда касаба уюшмалари фаолиятида иштирок этаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Касаба уюшмалари стипендиати" унвонини жорий этиш, ёшлар, айниқса, таълим муассасалари битирувчилари учун яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, битирувчиларнинг ўз иш жойларида қўнимлилигини мониторинг қилиш ишларини кучайтириш ҳамда зарур ҳолларда иш берувчилар ва ҳокимиятларга тақдимномалар киритиш амалиётини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Ёшларни, кичик бизнесга жалб қилиш, уларга бизнес юритиш асосларини ўргатиш, оилавий ва ёшлар бизнесини ривожлантириш борасида касаба уюшмалари Юридик клиникаси ҳамда "Ишонч телефонлари" орқали уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш, таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш имкониятлари борасидаги билим ва хабардорлигини ошириш мақсадида жойларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда семинар-тренинглар ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш хусусидаги фикр ва мулоҳазаларини ўртага ташладилар.

Тадбир иштирокчилари томонидан ўқувчи-талабалар ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни кучайтириш мақсадида меҳнат жамоаларида ўтказилаётган "Маънавият соат"ларига диний экстремизм, терроризмга қарши курашиш борасидаги тизимли ишларга оид мавзуларни киритиш орқали турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшларнинг ёт оқимлар таъсирига тушиб қолмасликларига кўмаклашиш касаба уюшмаларининг бош мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.

Амалий семинар иштирокчилари тадбир доирасида "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖда ёш ходимларга яратилган шарт-шароитлар, Ёшлар кенгаши фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Амалий семинарнинг иккинчи кунида касаба уюшмалари Федерацияси ёш фаолларининг Федерация раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Мажлисни касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков олиб борди.

Анжуманда касаба уюшмалари Федерацияси ва Ёшлар иттифоқи ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди. Касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси ташкил этилди ҳамда унинг раиси сайланди.

Асосий мавзулар