22:34 21 Ноябр 2017
Эфир
Работа сканера отпечатков пальцев

Москвага иш излаб - мигрантлар учун қўлланма-фильм

© Sputnik/ Вадим Жернов
Жамият
Ҳавола олиш
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)
30210

Фильм Россияга ишлаш мақсадида келаётган меҳнат мигрантлари учун қисқа қўлланма вазифасини бажаради. Унда Россияда қонуний ишлаш учун патент олиш жараёни тўлиқ кўрсатилган.

TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Сахаровода жойлашган Москва миграция маркази буюртмаисга кўра суратга олинган янги қўлланма-фильм Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Украина ва Озарбайжонда намойиш этилади.

Ушбу фильм Россияга ишлаш мақсадида келаётган меҳнат мигрантлари учун қисқа қўлланма вазифасини бажаради. Унда Россияда қонуний ишлаш учун патент олиш жараёни тўлиқ кўрсатилган.

"Бизнинг фильм Москвага келаётган меҳнат мигрантлари учун ўзига хос видео-қўлланма бўлади. Унда Москвада ягона бўлган ва патент олиш учун барча шароитлар яратилган Миграция марказида патент расмийлаштириш жараёни тўлиқ намойиш этилган", — дейди Николай Федосеев, миграция маркази раҳбари.

"Москвага иш излаб" фильми рус, тожик, ўзбек, озарбайжон ва молдован тилларида намойиш этилади. Фильм Ўзбекистон фуқароси мисолида суратга олинган. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Москва миграция маркази у ерда патент олаётганларнинг 45% Ўзбекистон фуқаролари эканлигини хабар қилган эди.

 

Мавзу:
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)

Асосий мавзулар