22:35 21 Ноябр 2017
Эфир
Зона таможенного контроля, аэропорт Минск

ЕИИ ҳудудига олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар ҳақида маълумот

© Sputnik/Виктор Толочко
Жамият
Ҳавола олиш
517 0 0

Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари - Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Арманистон давлатига олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилиб, йўқ қилинади

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг матбуот хизмати йўловчиларни Беларус ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Арманистон) ҳудудига йўловчилар қўл юки ичида фитосанитария сертификатисиз олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида баёнот берди.

Хабарда айтилишича, қўл юки ва багаж ичида фитосанитария сертификатисиз айрим карантин маҳсулотларни Беларус Республикаси ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Олиб кириш тақиқланган карантин ости маҳсулотлар қуйидагилар:

— маданий ва ёввоий ўсимликлар уруғлари;
— картошка ва унинг уруғлари;
— экиладигаш мевалар, декоратив, дарахт ва буталар, гул ва бошқа ўсимликлар, тувак ўсимликлар, мевали бута,
— ўсимликлар ва уларнинг қисмлари (қаламчалар, илдизлар, илдизпоялар, пиёзбоши);

— тирик ҳашаротлар, шунингдек омбурлар, нематодлар, ва бошқа зарарли организмлар;
— тирик қўзиқоринлар, бактериялар, ўсимликлар касалигини қўзғатувчи вируслар;
— ҳашаротлар тўплами, турли ўсимликлар гербарийлари ва уруғлари;
— учтадан ортиқ кесилган гуллар гулдастаси;
— умумий оғирлиги 5 кг ортиқ бўлмаган фитосанитария хавфи юқори бўлган ўсимликлар маҳсулотлари (мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар, қуруқ мевалар, ун, ёрмалар ва бошқалар).

Ушбу тақиқланган барча маҳсулотлар ЕИИ ҳудудига олиб кирилган тақдирда белгиланган тартибда олиб қўйилиб, йўқ қилинади.

Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий компанияси йўловчилардан ушбу қоидаларга қатъий амал қилишлари сўралган.

Асосий мавзулар