Одноклассникида нашрлар ўқилиш сони ҳисоблагичлари пайдо бўлди

© Новости Узбекистана"Одноклассники" объединяются с платежной системой UZCARD
Одноклассники объединяются с платежной системой UZCARD - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоблагич ҳар бир нашр этилган пост тепасида жойлашган ва уни фақат пост муаллифи кўра олади

ТОШКЕНТ, 17 июл-Sputnik. Одноклассники ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар шахсий постларининг неча маротаба ўқилганлиги сонини кўриш имкони пайдо бўлди, деб хабар қилди Одноклассники матбуот хизмати.

Одноклассники - Sputnik Ўзбекистон
"Одноклассники"даги танишув туфайли 20 яшар Жонибек етти йилга қамалди

Ҳисоблагич ҳар бир нашр этилган пост тепасида жойлашган ва уни фақат пост муаллифи кўра олади. Бир оз аввал ОК гуруҳлардаги мавзуларнинг ўқилиши ҳисоблагичларини ишга туширган ва уларни фақат гуруҳ маъмурияти кўра олар эди.

"Баъзан гуруҳ маъмуриятига ҳам, оддий фойдаланувчиларга ҳам "класс"лар ва шарҳлар сони етарли бўлмайди. Шу сабабли, биз, муаллифларга аудиториянинг қизиқишига баҳо бериш ва контент устида иш олиб боришга ёрдам беришга қаратилган, яна бир — ўқилишлар сони кўрсаткичини киритдик. Биз, сунъий тарзда ўқишлар сонини ошириш ва бир одам томонидан бир неча маротаба ўқишини тўғри ҳисоблаш учун махсус алгоритмдан фойдаланамиз" — деди Одноклассники лойиҳасининг "Гуруҳлар" йўналиши раҳбари Сергей Ставский.

© Пресс-служба ОК В Одноклассниках появились счетчики просмотров публикаций
В Одноклассниках появились счетчики просмотров публикаций - Sputnik Ўзбекистон
В Одноклассниках появились счетчики просмотров публикаций

Ўқилишлар сони ҳисоблагичлари ижтимоий тармоқнинг фақатгина веб кўринишида мавжуд. Кейинроқ улар ОКнинг iOS ва Android иловаларига ҳам қўшилади. Аммо шунга қарамай кўрсаткичлар ҳисобланаётганда барча платформаларнинг кўрсаткичлари ҳисобга олинади.

Фойдаланувчиларнинг постларида фақатгина ўқилиш сони кўрсатилади, гуруҳлар мавзуларида эса ҳисоблагич тугмасига босилганида янги ойнада ўқилиш сони, фойдаланувчилар қамрови ва бошқа статистик маълумотлар очилади.

Янгиликлар лентаси
0