Мирзиёев парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими устидан назоратни кучайтирди

© www.uzairways.comСамолет узбекских авиалиний
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти янги қарорига асосан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими бўйича назорат янада кучайтирилади

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарорни имзолади. Қарор матни президент сайтида келтирилган.

Международный аэропорт Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
"Тошкент-4" терминалини қуриш ишлари тўхтатилди

Ушбу ҳужжатга асосан, инспекциянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киритилди: парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаролик авиацияси фаолиятини сертификатлаштириш, аэропортларда ҳаво кемаларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш ва экспериментал авиация ва фуқаролик авиация фаолиятини назорат қилиш, ҳаво кемалари билан юз берган авиация халокати ва бахтсиз ходисаларни тергов қилиш.

Бундан ташқари, Дававианазорат тузилмасида иккита янги бўлим фаолияти йўлга қўйилади: учувчисиз учар аппаратларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ва хорижий фойдаланувчиларни инспекция қилиш бўлими.

Парвозлар ва учиш аппаратларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича янада назорат кучайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делег май ойида Чимёнда парапланда учиш вақти ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0