20:31 20 Ноябр 2017
Эфир
Гўшт растаси

Андижонда гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди

© Flickr/ Chris Price
Жамият
Ҳавола олиш
85820

Махсус ўтказилган назорат тадбири натижасида бир килограмм гўштнинг энг мақбул нархи аниқланди

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида турли соҳа вакиллари билан учрашиб, тараққиётнинг иккинчи босқичида олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиняпти, деб хабар қилди "Андижоннома" нашри.

Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области
© Sputnik/ Евгения Новоженина
"Ана шундай учрашувлардан бири "Боғи Бобур" дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тадбирда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нархи асоссиз кўтарилаётганлиги муҳокама қилинди. Йиғилишга соҳага алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар таклиф этилди", — дейилган хабарда.

Учрашувда айни кунларда вилоят ҳудудида бир килограмм гўштнинг нархи 34 минг сўмга кўтарилгани айтилган. Асоссиз равишда нарх белгилаш эса аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганлигига эътибор қаратилган. Вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мутасаддилар чора кўрмаётганлиги танқид остига олинган.

Жараённи таҳлил қилиш мақсадида назорат тадбири ўтказилган. Унга кўра, бир килограмм гўштнинг энг мақбул нархи аниқланган.

"Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди", — дейилган хабар якунида.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Асосий мавзулар