Ўзбекистонда шакарнинг давлат нархи ошди

Oбуна бўлиш
Молия вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 8 турдаги маҳсулот нархлари давлат томонидан бошқарилади

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik.  Молия вазирлиги эълон қилган тартибга солинувчи давлат нархлари рўйхатига кўра, 2017 йил 1 июлдан бир тонна шакар хом ашёсининг нархи 4 114 200 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Вазирликнинг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 8 турдаги маҳсулот нархлари давлат томонидан бошқарилади. Буларга этил ва техник спирт, шакар, пахта хом ашёси ва толаси, пахта мойи, дон, буғдой уни ва буғдой нони киради.

Шакар - Sputnik Ўзбекистон
Доллар айбдор: Ўзбекистонда шакар қимматлашди

Хабарда айтилишича, 2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, Андижон биокимё заводида ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг минг декалитри 61,3 млн сўм, Янгийўл "Биокимё" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган минг декалитр этил спирти нархи 59,3 млн сўм этиб белгиланган.

Бир тонна пахта хом ашёсининг давлат нархи (ҚҚСсиз) 1,2 млн сўмдан ортиқроқ, пахта толасиники эса 4,1 млн сўм. Давлат томонидан пахта мойининг бир тоннасига нисбатан ўрнатилган нарх 3,7 млн сўмга, бир тонна ўсимлик мойи эса 3,3 млн сўмга тенг.

Ҳужжатга асосан, бир тонна кунжара нархи 919 минг сўм, шелуха — 483,8 минг сўм этиб белгиланган.

Молия вазирлигининг маълумот беришича, Ўзбекистонда олий, биринчи ва иккинчи нав унларнинг нархи 2014 йилдан буён ошгани йўқ. Уларнинг нархи мос равишда 1475, 1050, 975 сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0