05:10 14 Декабр 2017
Эфир
Футболка с надписью Кыргызстан

Қирғизистонлик этник ўзбеклар Мирзиёевга очиқ хат йўллашди

Открытая Азия онлайн
Жамият
Ҳавола олиш
8539111

Очиқ хатда чегаралардан ўтиш режимининг кучайтирилиши маънавият йўналишига жиддий салбий таъсир ўтказаётгани, Ўзбекистондан Қирғизистонга дарслик ва бадиий адабиётлар, газета ва журналлар олиб ўтиш имконияти йўқлиги билдирилган

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридаги "Бегойим" жамоатчилик ёшлар адабий фонди аъзолари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат орқали мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хатда қирғизистонлик ўзбеклар Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаётганидан фахрланишларини, туб илдизлари Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, ундан айро яшаш мумкин эмаслигини билишлари айтилган.

Очиқ хатда чегаралардан ўтиш режимининг кучайтирилиши маънавият йўналишига жиддий салбий таъсир ўтказаётгани, Ўзбекистондан Қирғизистонга дарслик ва бадиий адабиётлар, газета ва журналлар олиб ўтиш имконияти йўқлиги билдирилган.

Мурожаатда фонд теварагида йиғилган истеъдодли болалар ва ўсмирлар, ёш йигит ва қизларни ёз мавсумида Ўзбекистон қадамжолари бўйлаб саёҳатларга олиб чиқиш, Ўзбекистондаги турли танловларда иштирок этишлари, китобларини чоп эттириш, Ўзбекистондаги мавжуд олийгоҳларнинг бюджет бўлимига кириб ўқишлари учун имкониятлар яратиб бериш сўралган.

Асосий мавзулар