01:16 19 Август 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев с ахалтекинским скакуном

Ўрта Чирчиқда Шавкат Мирзиёевга совға қилинган зотдор от намойиш этилди

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
3785 0 0

Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим отлари" от заводида Шавкат Мирзиёевга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган "Дўстхон" лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим отлари" от заводи фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда президент расмий веб-сайти.

Завод 1992 йил ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган.

Бугунги кунда бу ерда 300 га яқин от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор.

"Ўзбегим отлари" заводида президент Шавкат Мирзиёевга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган "Дўстхон" лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

От заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 15 июнда Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Асосий мавзулар