Президентнинг Тошкент вилоятини янада ривожлантириш бўйича қарори эълон қилинди

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси ташкил этилади

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳри негизида вилоят бўйсунувидаги шаҳар туркумига кирадиган Тўйтепа шаҳрини тузиш ва уни Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этиш тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига таклиф киритиш топширилди.

Туйтепа шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти маъмурияти Тўйтепага кўчирилади

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Аҳолининг эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек, замонавий тежамкор технологиялар билан жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш, шаҳарлардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш ҳам унинг вазифасига киради.

Ҳужжатга биноан, Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Сурхандарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев объектларнинг хусусийлаштирилгандан кейинги аҳволи билан қизиқмоқда

Мазкур комиссия бир ой муддатда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминлайди ва уларнинг рўйхатини шакллантиради.

Бундан ташқари, рўйхатга киритилган ҳар бир қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонидан самарали фойдаланиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлайди ҳамда уни амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўради.

Қарорда Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига қўшимча 5 та штат бирлиги ажратилиши ва вилоят ҳокимлиги ҳузурида 35 та штат бирлигидан иборат бўлган Туризмни ривожлантириш департаменти ташкил қилиниши кўрсатилган.

Мазкур департамент икки томонлама — вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига бўйсунади.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик рағбатлантирилади

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлигига Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Паркент" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон президентининг Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Қарор вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада жадаллаштириш, шаҳарлардаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг масъулиятини янада кучайтириш, шаҳар ва туманлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0