Ноқонуний равишда қум-шағал ташиган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

© Госкомэкология УзбекистанаЭкологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности
Экологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда ўзини қўштирноқ ичида тадбиркор деб билган баъзи бир кимсалар дарё ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш баҳонасида у ерлардан қум-шағал материалларини қазиш ишларини жадаллаштириб юборишди

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Пскент ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси ўзанларида экологик рейд ўтказилди, деб хабар қилди давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

Айдар кўл - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев буйруғи: махсус отрядлар Айдар кўл ҳудудини браконьерлардан тозалайди

Хабарда айтилишича, айрим шахслар томонидан давлат экологик экспертизаси хулосаси ҳамда рухсатномасига эга бўлмай туриб, ноқонуний равишда ер қаъри ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ўзини қўштирноқ ичида тадбиркор деб билган баъзи бир кимсалар дарё ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш баҳонасида у ерлардан қум-шағал материалларини қазиш ишларини жадаллаштириб юборишди.

Ер сатҳидан баландлигини ўлчовчи нуқта (репер) ўзан тозалаш ва тўғрилаш ишларини бошлаш жойининг ўнг ва чап қирғоқларида ўрнатилмаган, зарур белгилар билан жиҳозланмаган ҳамда Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан келишилмаган.

Мазкур хатти-ҳаракатлар "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида" ҳамда "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонун талаблари ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларнинг қўпол равишда бузилишига олиб келмоқда.

Рейд давомида хўжалик юритувчи ташкилотлар раҳбарларига ўз фаолиятларини экологик меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида иш олиб боришлари ҳақида ёзма огоҳлантиришлар берилди.

© Госкомэкология УзбекистанаЭкологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности
Экологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности - Sputnik Ўзбекистон
Экологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности

Бундан ташқари, экскаватор ҳайдовчиси М.Вахобов, юк автомашинаси ҳайдовчилари З.Худойназаров, Х.Бўриев, Н.Мавлонов белгиланмаган жойлардан қум-шағал қазиб олаётган ҳамда ташиб кетаётган пайтда Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан тўхталиб, қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистон МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, табиат моддий бойликларидан тизимсиз, хўжасизларча фойдаланиши нафақат сув сатҳи, унинг юқори ва ер ости сувларининг ниҳоятда пасайиб кетиши, дарё соҳилларининг вайрон бўлиши, ботқоқлашишига, балки атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0