Ўзбекистонга Россия мусулмон арбоблари делегацияси ташриф буюрди

© Sputnik / Максим БогодвидМуфтий Татарстана Камиль Самигуллин
Муфтий Татарстана Камиль Самигуллин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия делегацияси "Мир – араб" мадрасаси, Имом ал Бухорий мақбараси, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштиради ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади

TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тошкентга Россия мусулмон арбобларидан иборат делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди

Делегация таркибидан Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин, муфтий ўринбосари Мансур Жалялетдинов, Россия ислом университети ректори Рафик Мухаметшин, Чувашистон республикаси муфтийси Альбир ҳазрат Крганов, Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси президенти Марат Кабаев ва бошқалар ўрин олган.

Камил ҳазрат Самигуллин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алим билан учрашди ва Тошкент ислом университетида бўлди.

Ташриф дастури давомида делегация Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрден билан учрашишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, Россия делегацияси "Мир – араб" мадрасаси, Имом ал Бухорий мақбараси, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштиради ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Янгиликлар лентаси
0