20:31 20 Ноябр 2017
Эфир
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков

Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телеканали директорлигидан кетди

© Instagram / ozodbek_official_page
Жамият
Ҳавола олиш
146720

Хонанда ўз ихтиёри билан ушбу лавозимдан кетмоқчилигини раҳбариятга маълум қилган

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан кетди. Бу ҳақда UZ24 ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, хонанда ўз ихтиёри билан ушбу лавозимдан кетмоқчилигини раҳбариятга маълум қилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, у телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори этиб тайинлаган эди.

Ўтган ҳафтада унинг ташаббуси билан тайёрланган янги телелойиҳа эфирга узатилганди.

Спутник Ўзбекистон мухбири ушбу хабарга аниқлик киритишни сўраб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қўнғироқ қилганида, МТРК ходими мазкур хабарни на тасдиқлай ва на инкор қила олишини билдирди.

Асосий мавзулар