Тожикистон маҳсулотлари Ўзбекистонда намойиш қилинади

© Sputnik Стас ЭтвешТоргово-экономическая ярмарка-выставка СУГД 2017
Торгово-экономическая ярмарка-выставка СУГД 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Ўзбекистон билан қатор саноат ишлаб чиқариш соҳалари бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйимоқчи

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Жорий йил сентябр ойида Тожикистон Тошкентда кўргазма-ярмаркасини ўтказилади. Кўргазмада Тожикистоннинг 64 та ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Тошкентдаги халқаро мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади

Тожикистон биринчи навбатда енгил саноат, тоғ рудаси, алюминий ва машинасозлик маҳсулотларини намойиш қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17-21 апрел кунлари Душанбедаги "Пойтахт 90" савдо марказида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат, қурилиш ва озиқ овқат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ушбу кўргазма-ярмаркага автомобил саноати маҳсулотлари, маиший техника, лифтлар, кабел ва симлар, сантехника, тери маҳсулотлари, трансформаторлар, полипропилен қувурлар, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини олиб боришган.

Янгиликлар лентаси
0