Олий таълим муассасаларида мутахассислик фанлари инглиз тилида ўқитилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олийгоҳларда камида 2 та гуруҳларда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш, инглиз тилида дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш топшириғини берди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Янги ўқув йилдан ҳар бир олий таълим муассасасида барча курсларда камида 2 та гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда айтиб ўтилди.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фан дастурлари янгидан ишлаб чиқилади

Қабул қилинган қарор янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олий таълим муассасасида барча курсларда камида 2 та гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитишни босқичма-босқич ташкил этишни, ўз навбатида инглиз тилида дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш жараёнига бошқача ёндашувни талаб қилади. Шу мақсадда профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малакали тайёргарликдан ўтишини ташкил этиш, машғулотларни олиб боришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш каби масалаларга жиддий эътибор қаратилган.

Истиқболли илмий-педагогик кадрларни, биринчи навбатда, муҳандислик-техника ва архитектура таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари педагогларини ривожланган давлатларда ҳомийлик ва халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан ҳамда Ўзбекистон президентининг чет элда стипендиатлар малакасини ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишини ташкиллаштириш "Истеъдод" жамғармаси орқали малака оширишларини ташкил этиш вазифаси қарорда таъкидлаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNESCO) ва консалтинг ташкилоти (DGP Research & Consulting) экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон таълим тизимини комплекс ўрганиш натижаларига кўра малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0