Озарбайжонда қайнонаси томонидан калтакланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишВсесезонный горный курорт Домбай
Всесезонный горный курорт Домбай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонаси ва аёлларга кўмак бериш жамоат уюшмаси томонидан ўзбекистонлик аёл фарзандлари билан ватанга қайтилди. Маълум бўлишича, аёл қайнонаси томонидан мунтазам равишда калтакланган

ТОШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Баку шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ва "Мусаффо дунё" аёлларга кўмак бериш жамоат уюшмаси ўзбекистонлик аёлга ватанга қайтишга ёрдам беришди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.

Сватовство в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Фотиҳа тўй: Ўзбекистонда унаштирув маросими

Аёл беш йил давомида турмуш ўртоғининг қариндошлари, жумладан қайнонаси томонидан калтакланишга чиқдаб келган ва охир-оқибат икки фарзанди билан Ўзбекистонга қайтиб кетади.

Гулнора Кусаинова (исми ўзгартирилган) билан содир бўлган воқеа ҳақида "Мусаффо дунё" жамоат уюшмаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сўзлаб бердилар.

Баҳор фасли охирларида Гулнора икки фарзанди билан Ўзбекистон элчихона ходимлари томонидан "Мусаффо дунё" жамоат уюшмасига юборилган.

Маълум бўлишича, 1985 йилда туғилган Кусаинова 2010 йилда озарбайжонлик йигит билан Ўзбекистонда танишган. Севишганлар турмуш қуришга қарор қилиб туй ҳам бўлиб ўтган. Иккиси ҳам банк соҳасида ишлашган.

Ёшлар келгусида оилада катта низолар, келишмовчиликлар келиб чиқишини тасаввур ҳам қилишмаган.

Гул тутаётган эркак - Sputnik Ўзбекистон
Қўшхотинлик ҳақида ўзбекистонликлар фикри ва номаълум аёлнинг Мирзиёевга мурожаати
2011 йилда оилада биринчи фарзанд дунёга келган. 2012 йилда эса қайнона зуғуми билан ўғли оиласи билан Озарбайжонга қайтиб кетган.

Ёшлар, жумладан Кусаинова ва унинг турмуш ўртоғи ўз иш жойи ва қариндошларини Ўзбекистонда қолдириб Озарбайжонга йўл олган.

Эр хотин Озарбайжоннинг жанубида жойлашган йигитнинг онасига қарашли уйига кўчиб боради. У ерда олий маълумоти бўлган келин қишлоқ ҳаёти — сигир соғиш, овқат қилиш, уй юмушларга қарашларни ўрганишга мажбур бўлади.

Кейинчалик оилада жанжаллар бошланади. Шу вақтда қайнона ўғлига ажрашишни, келинни ўғли билан орқага қайтариб юборишни талаб қилади.
Оиладаги жанжаллар кундан-кун авжига чиқа бошлайди. Турмуш ўртоғи ва унинг онаси томонидан келинни ушлаб калтаклаш бошланади.

Шулардан сўнг, ёшлар Баку шаҳрига кўчишга қарор қилишади ва у ерда ижарага уй олишади. Бир оз вақт ўтгач қайнона бирга яшаш учун пойтахтга уларнинг уйига кўчиб боради.

Энди жанжаллар Баку шаҳрида давом этади.

Кейинчалик оилада иккинчи фарзанд дунёга келади. Кусаинованинг турмуш ўртоғи Озарбайжонга келгандан бери тайинли иш топа олмаган эди. Улар келин ота-онаси Ўзбекистондан юбориб турган пуллар ҳисобига кун кўришади.

Сурункали равишда давом этган жанжалларда келин аёвсиз катлакланар эди. Бундай қисматга чида олмаган аёл охир-оқибат ўз фарзандлари билан Ўзбекистонга кетишга қарор қилади. Бунинг учун Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилади.

Келинини ўлдириш учун киллер ёлламоқчи бўлган қайнота ҳибсга олинди
Шундан сўнг у икки фарзанди билан маиший зўравонлик жарбдийдалари учун мўлжалланган марказга жойлаштирилади. Барча ҳужжатлар тартибга келтирилгандан сўнг аёл ўз ватанига қайтарилади.

Кусаинова кетаётганда турмуш ўртоғига оғзаки хабар ташлаб кетади. Жумладан, агарда турмуш ўртоғи яна унинг ёнига Ўзбекистонга келса, уни қабул қилишга тайёр эканлиги ва фақат у ерда бахтли бўлишганлигини армон билан таъкидлайди.

Сўз якунида шуни таъкидлаймизки, Кусаинова қайнонаси ва турмуш ўртоғи томонидан калтакланиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганлиги учун уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган.

Янгиликлар лентаси
0