02:38 20 Ноябр 2017
Эфир
Гульнара Каримова

Латвия Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича изоҳ бермаслигини билдирди

© Sputnik/ Валерий Левитин
Жамият
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (15)
159000

Латвия Бош прокуратураси Ригадаги кўнгилочар маскан Ўзбекистоннинг Биринчи президенти қизи Гулнора Каримовага тегишли эканлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлаш ёки инкор этишни истамади

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Латвия Бош прокуратураси республикада Ўзбекистоннинг Биринчи президенти қизи Гулнора Каримовага тегишли мулк борлиги ҳақидаги хабарга изоҳ бермади, деб хабар қилди Sputnik Латвия РИА Новостига таяниб.

"Латвия Бош прокуратурасининг халқаро ҳамкорлик бўйича ишлаш ва бошқариш департаменти яққол шахслар ҳақида ахборот бермаслигини маълум қилади. Ҳуқуқий (суд) ёрдам ҳақидаги шартномага оид масалалар тергов сири ҳисобланади", — деб маълум қилди бош прокуратура РИА Новостига.

2013 йил октябрда Гулнора Каримовага нисбатан 2011-2013 йилларда уюшган жиноий гуруҳга бевосита кўмаклашиб, қатор жиноятларни содир этгани учун жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Бош прокуратураси Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларига тергов органларининг уюшган жиноий гуруҳнинг юқорида қайд этилган активларини хатлаш тўғрисидаги қарорлари юборилганлигини маълум қилди.

Республика Бош прокуратурасининг маълум қилишича, уюшган жиноий гуруҳнинг Швейцария, Буюк Британия, Франция, Латвия, Россия, Гонконг ва Бирлашган Араб Амирлигида мулклари борлиги аниқланган.

Латвиянинг Рига шаҳридаги нархи 9 миллион евро деб баҳоланган "Вернисаж" кўнгилочар мажмуаси Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинмоқда.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (15)

Асосий мавзулар