ЎзЛиДеП аҳоли билан депутатлар ўртасида онлайн мулоқотни йўлга қўйди

© Sputnik / СтрингерБрифинг УзЛиДеп
Брифинг УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда ҳар куни соат 10:00 дан 11:00 гача депутатлар билан онлайн мулоқот қилиш мумкин

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аҳоли билан депутатларнинг онлайн мулоқотини йўлга қўйди. Бу ҳақда партиянинг ижтимоий тармоқдаги матбуот хизмати саҳифасида хабар берилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев депутатларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни буюрди

Хабарга кўра, эндиликда ҳар куни соат 10:00 дан 11:00 гача депутатлар билан онлайн мулоқот қилиш мумкин. Фойдаланувчилар ўзларини қизиқтираётган ҳар қандай масалаларга депутатлардан жавоб олишлари мумкин бўлади.

Хусусан, хабар қилинишича, эртага, 3 август куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев билан Facebook’даги “ЎзЛиДеП мулоқотга чорлайди” гуруҳида онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.

“Депутатимизга ўзингизни қизиқтирган саволларингизни йўллаб, батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўласиз”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0