"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Телеграмда ўз каналини очди

Oбуна бўлиш
Ушбу канал орқали фойдаланувчилар авиакомпаниянинг янги йўналишлари, реклама тарифлари, махсус таклифлар ҳамда авиакомпания расмий сайтида жойлаштириладиган хабарлар билан танишишлари мумкин

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Телеграм мессенжерида "Uzbekistan Airways" канали очилганлигини маълум қилди.

Ушбу канал орқали фойдаланувчилар Миллий авиакомпания фаолияти ҳақида маълумот олиши, хусусан, йўловчи ташиш қоидалари, у ёки бу мамлакатга кириш тартиби, авиакомпаниянинг янги йўналишлари, реклама тарифлари, махсус таклифлар ҳамда авиакомпания расмий сайтида жойлаштириладиган хабарлар билан танишишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0