Президент ҳудудларда бирорта ҳам муаммоли масала қолдирмасликка кўрсатма берди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ўтган 7 ой мобайнида 27 лойиҳа бўйича маблағларни ўзлаштириш режадан ортда қолаётгани, 8 лойиҳа бўйича ҳужжатлар ҳалигача тасдиқланмаганини танқид қилди

TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йирик ва муҳим аҳамиятга эга инвестиция лойиҳалари, президентнинг Андижон вилояти ва Чилонзор туманларига қилган ташрифи чоғида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент расмий веб-сайтида хабар берилмоқда.

Хабарга кўра, 2017 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, жорий йилда 552 лойиҳа доирасида 7,2 миллиард АҚШ долларини ўзлаштириш ва 67 йирик лойиҳани амалга ошириш белгиланган. 2017 йилнинг ўзида умумий қиймати 2,4 миллиард долларга тенг 170 лойиҳа, жумладан, 16 йирик лойиҳа ижроси якунига етказилади.

Мирзиёев Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисини тайинлади

Фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш натижасида ўтган 7 ойда 32 лойиҳа ижроси якунланди, йил охиригача яна 138 лойиҳани амалга ошириб, объектларни ишга тушириш юзасидан барча зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Президент ўтган 7 ой мобайнида 27 лойиҳа бўйича маблағларни ўзлаштириш режадан ортда қолаётгани, 8 лойиҳа бўйича ҳужжатлар ҳалигача тасдиқланмаганини танқид қилди.

Давлат раҳбари инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган асосий камчиликларга тегишли ҳужжатлар пухта ишлаб чиқилмагани, кўплаб раҳбарлар тегишли тармоқлар ва соҳалар келажаги тўғрисида муайян тасаввурга эга эмаслиги, яъни ўзи бошқараётган соҳанинг бир неча йилдан кейинги ривожланиш истиқболи ҳақида аниқ ҳисоб-китоб юритмаётгани сабаб бўлаётганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев мамлакат миқёсида ва жойларда айрим раҳбарлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш ва уларни кафолатланган молиявий манбалар билан таъминлашга юзаки, масъулиятсизлик билан ёндашаётганига эътибор қаратди.

Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Нуробод ҳокими ишламагани учун лавозимидан четлатилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларига инвестиция лойиҳалари ижроси устидан ҳафталик назоратни янада кучайтириш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва камчиликка йўл қўйган масъул шахслар фаолиятини баҳолаш юзасидан кўрилаётган аниқ чоралар тўғрисида ҳар ой якунида ҳисобот бериб бориш вазифаси топширилди.

Яна бир муаммо шундан иборатки, инвестиция лойиҳалари бўйича объектлар ишга тушгани ҳақида тегишли ҳужжат қабул қилингандан сўнг янги қувватлар қай даражада ишлаётганини таҳлил қилиш тизими мавжуд эмас.

Шундан келиб чиққан ҳолда, президент Иқтисодиёт вазирлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишга туширилган янги объектлар фаолиятини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: бизнесдаги янги имтиёзлар Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этади

Йиғилишда Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлигига йирик хўжалик бирлашмалари ва ҳудудий ҳокимликлар билан бирга 2018 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда фақат лойиҳалаштириш ҳужжатлари тайёр бўлган ва қиймати камида 5 миллион долларга тенг лойиҳаларни киритиш, сармоядорларнинг дастурга лойиҳа киритишини рағбатлантириш учун уларга солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар бериш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш учун тузилган қатор ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини яна бир бор танқидий таҳлил қилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Бош вазир ва унинг ўринбосарларига Андижон вилояти ва Чилонзор туманини, умуман, барча ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини тизимли равишда ўрганиб, бирорта ҳам муаммоли масала қолдирмаслик юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0