Чет элга чиқиш стикерини бекор қилиш ҳақидаги қарор лойиҳаси тайёр бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет элга чиқиш стикерини бекор қилиш ҳамда чет элга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги қарор лойиҳаси тайёр бўлди ва айни дамда у муассасалараро мувофиқлаштириш жараёнидан ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида, Президент девони, Бош прокуратура,  Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат Персоналлаштириш маркази, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилиниши кутилаётган бир неча янги қарорлар муҳокама қилинди.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти жорий қилинади

Хусусан, Ўзбекистон президентининг чиқиш стикерини бекор қилиш ҳамда чет элга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги қарори лойиҳаси тайёр бўлгани ва айни дамда у муассасалараро мувофиқлаштириш жараёнидан ўтаётгани хабар қилинди.

Ундан ташқари, фуқароликдан чиқиш ҳамда чет элда меҳнат фаолияти олиб бориш лицензияси олиш жараёнларини осонлаштириш масалалари борасида ҳам янги қарорлар лойиҳалари тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш президент топшириғига биноан амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0