11:36 12 Декабр 2017
Эфир
Флаг Швейцарии

Ўзбекистон Швейцария қонунчилик тажрибасини қўллашни мўлжалламоқда

© Flickr/ Tambako The Jaguar
Жамият
Ҳавола олиш
259 0 0

Ўзбекистон ва Швейцария икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан манфаатдор

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Оливье Шава - посол Швейцарской Конфедерации в Узбекистане
Оливье Шав - Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар шунингдек, Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилди.

Бундан ташқари, икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Асосий мавзулар