16:24 11 Декабр 2017
Эфир
Андижан. Областной хокимият.

Андижондаги икки туманга янги ҳокимлар тайинланди

Foto, Элмурод Эрматов
Жамият
Ҳавола олиш
303 0 0

Андижон вилоятининг Марҳамат ва Жалақудуқ туманларига янги ҳокимлар тайинланди

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Андижон вилоятининг Марҳамат ва Жалақудуқ туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги веб сайтида маълум қилинди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қарори билан Шуҳратбек Ҳусанович Қамчиев Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Қамчиев бу лавозимга Хурсандбек Султоновнинг ўрнига келган.

Лавозимга тайинланишдан олдин Шуҳратбек Қамчиев Жалақудуқ тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган.

Шунингдек, вилоят ҳокими қарори билан Содиқжон Турдиев Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Содиқжон Турдиев бу лавозимга тайинланишдан олдин Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси лавозимида ишлаган. У туман ҳокими сифатида фаолият кўрсатган Шуҳратбек Қамчиев ўрнига тайинланган.

Асосий мавзулар