16:24 11 Декабр 2017
Эфир
Врач скорой помощи

Кореялик шифокорлар Фарғона водийси аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказади

© flickr.com
Жамият
Ҳавола олиш
149 0 0

Кореялик шифокорлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида тўрт кун мобайнида аҳоли саломатлигини кўрикдан ўтказадилар. Уларга маслаҳатлар берадилар, Кореядан келтирилган дори-дармон ва санитария-гигена воситаларини бепул тарқатадилар

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳридаги Ewha Womans University госпиталининг бир гуруҳ малакали профессор, шифокорлари ва кўнгиллилар делегацияси Фарғона водийси аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади. Бу ҳақда auz.uz хабар қилмоқда.

Кореялик шифокорлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида тўрт кун мобайнида аҳоли саломатлигини кўрикдан ўтказадилар. Уларга маслаҳатлар берадилар, Кореядан келтирилган дори-дармон ва санитария-гигена воситаларини бепул тарқатадилар.

Южнокорейские врачи проведут в Ферганской долине бесплатное медицинское обследование населения
Жанубий кореялик шифокорлар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади

 

Ташриф доирасида меҳмонлар Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти билан яқиндан танишадилар. Институт талабалари ва магистрлари учун лекциялар ўқийдилар. Бу эса ҳар иккала тиббий муассаса мутахассисларининг тиббий соҳадаги билимларини чуқурлаштириш ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш имконини беради.

"Sog`lom avlod uchun" халқаро хайрия фондининг соғломлаштириш дастури асосида ташкил этилган ушбу тадбир жисмонан бақувват, руҳан тетик фарзандларни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларни ўзида мужассам этади.

Нажмиддин Эргашев.

Асосий мавзулар