Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида катта эҳтиром билан кутиб олинди

© Кабинет по делам религий УзбекистанаГруппа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана
Группа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаҳарларига келган ўзбекистонлик зиёратчилар пойларига пойандозлар тўшалди

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik.  7-8 август кунлари Ўзбекистондан жўнаб кетган зиёратчиларимиз эсон-омон Мадина шаҳрига етиб олишди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали. Уларни Амир Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортида Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги мутасаддилари ва ўзбекистонлик ишчи гуруҳ аъзолари катта эҳтиром билан кутиб олишди.

Хабарда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаҳарларига келган ўзбекистонлик зиёратчилар пойларига пойандозлар тўшалди. Бошлари узра атиргуллар сочилди. Муборак шаҳарга хушбўй бўлиб кирсинлар деб, мушку анбарлар сепилди. Ширинлигу хурмолар билан сийланишди.

Зиёратчиларни аэропортнинг ўзиданоқ уларга Ҳаж ибодати руҳини бағишловчи салавотлар билан қарши олишди.

Янгиликлар лентаси
0