07:53 21 Август 2017
Эфир
Строительство путепровода

Шимолий вокзал ҳудудидаги йўл ўтказгич 1 сентябргача фойдаланишга топширилади

© Sputnik/ Евгений Биятов
Жамият
Ҳавола олиш
189 0 0

Кўприкнинг мавжуд эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Тошкентнинг Шимолий вокзал ҳудудида Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кесишувидаги янги йўл ўтказгич 1 сентябргача фойдаланишга топширилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ҳақда халқаро пресс-клуб йиғилишида "Ўзбекистон темир йўллари" бошқарув раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов маълум қилди.

"Ҳозирда иш жадал суръатлар билан бормоқда, белгиланган жадвалдан ортда қолинаётгани йўқ. Шу боис ушбу лойиҳани ўз муддатида топширишимизга умид қиламиз", – деди Деҳқонов.

Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи автомобиль йўл ўтказгич 2008 йилда демонтаж қилинган эди. Кўприкнинг мавжуд эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилади.

Қайд этиш жоиз, давлат раҳбари ушбу кўприкни реконструкция қилиш ҳақидаги қарорни фуқаролар президентнинг Халқ қабулхонасига мурожаат қилишганидан сўнг чиқарганди.

Асосий мавзулар