13:35 21 Октябр 2017
Эфир
Подпись.

Ўзбекистонда ижодкорларни қўллаб-қувватловчи жамоат фонди ташкил этилди

© Flickr/
Жамият
Ҳавола олиш
92 0 0

Фонд Ўзбекистонда маданият, санъат ва журналистикани ривожлантиришга маблағларни тўплаш ва йўналтириш, соҳа фахрийларига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш бўйича "Илҳом" жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор матни президентнинг расмий веб сайтида жойлаштирилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда маданият, санъат ва журналистикани ривожлантиришга маблағларни тўплаш ва йўналтириш, тегишли дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш, Бастакорлар уюшмаси, Рассомлар ижодий бирлашмаси, Театр арбоблари уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмаси таъминоти ва фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, уларнинг аъзолари бўлган соҳа фахрийларига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Фонд ҳисоб рақамига хайрия асосида 7 миллиард сўм, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Олий судининг Фондга ноқонуний йўл орқали олинган даромадларни мусодара этиш ҳисобидан 13 миллиард сўм йўналтиради. Бундан ташқари, Фонд бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар орқали молиялаштирилади.

Асосий мавзулар