07:16 17 Октябр 2017
Эфир
Затопление дорог в Ташкенте

Тошкент ҳокимияти нега кўчаларни сув босаётганини айтди

© Facebooke / Водители Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
47010

Тошкент ҳокимияти ёмғир суви канализацияси тизимини яхшилаш учун 917 миллон сўм ажратди. Яқин орада Навоий шоҳ кўчасида янги қувурлар ўрнатиш бошланади.

TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри кўчаларини ҳар ёмғир ёққанда сув босиши одатий ҳолга айланиб қолган.

Ҳокимият ҳабарига кўра, бунинг сабаби, ёмғир суви канализацияси тизимидаги лоток ва қувурларнинг целлофан пакетлар билан тиқилиб қолиши ҳамда ер ости қувурлари миқдорининг етишмоқчилигидир. Бу ҳақида пойтахт ҳокимиятининг Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саидумар Аглаев хабар қилди.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун, шаҳр ободонлаштириш хизматлари 917 млн сўм миқдорда маблағ ажратган. Ушбу пулга пойтахтнинг муаммоли кўчаларида қўшимча қувурлар ўрнатилади. Яқин орада шундай қувурлар Навоий шоҳ кўчасида ўрнатила бошлайди.

Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Абдувоҳид Каримов айтишига қараганда қурилиш ишлари Октябрь ойида тугатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 11 февралида Вазирлар Маҳкамаси Тошкент канализация тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилган эди.

Uz24.uz хабарига асосан.

Асосий мавзулар