00:48 20 Октябр 2017
Эфир
Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Миллий университетнинг 10 та факультетида қўшимча сиртқи бўлимлар очилди

© Sputnik/ А. Варфоломеев
Жамият
Ҳавола олиш
840 0 0

Ҳозирда 36 йўналиш бўйича сиртқи таълимга ҳужжат қабул қилинмоқда

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон Миллий университетининг 10та факультетида сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имкони яратилди. Бу ҳақда ЎзМУ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, биология, геология ва география, журналистика, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, кимё, математика, физика, тарих, хорижий филология факультетларида сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш мумкин.

Бу факультетларда 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўлиш мумкин.

Иккинчи мутахассисликка 2-курсдан қабул қилинади.

Сиртқи бўлимга ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 20 августга қадар давом этади.

Асосий мавзулар