Президент ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қарор имзолади

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудлари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинади

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан президент расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳудудларда бирорта ҳам муаммоли масала қолдирмасликка кўрсатма берди

Секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан жавобгарлик юкланади ҳамда ваколатлар берилади.

Ҳужжатда секторлар раҳбарлари зиммасига уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш юклатилганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, улар ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишга масъулдирлар.

Мобильный пресс-клуб проведет встречи с населением в различных субъектах страны - Sputnik Ўзбекистон
Муаммоларни муҳокама қилиш учун Халқаро пресс-клуб вилоятларга чиқди

Секторлар раҳбарлари ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширадилар.

Бундан ташқари, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўрадилар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш билан шуғулланадилар.

Янгиликлар лентаси
0