00:47 20 Октябр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев самарасиз ва аҳамиятга эга бўлмаган мажлисбозликларни қатъий тақиқлади

© Правительственный портал Республики Узбекистан
Жамият
Ҳавола олиш
149460

Кўриб чиқиладиган масалаларга бевосита алоқадор бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари йиғилишларга таклиф қилиниши ва иштирок этишига йўл қўйилмайди

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш тақиқланди.

"Асоссиз, самараси кам, амалий аҳамиятга эга бўлмаган, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига кераксиз маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш қатъий тақиқлансин.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ўтказиладиган йиғилишларга кўриб чиқиладиган масалаларга бевосита алоқадор бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари таклиф қилиниши ва иштирок этишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилсин", дейилади қарорда.

Кўрсатилган талабларнинг қатъий бажарилиши устидан лозим даражада мониторинг олиб борилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси зиммасига юклатилди.

Асосий мавзулар