01:16 19 Август 2017
Эфир
Ахмад Турсунбаев

Аҳмадбой иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

© Youtube/
Жамият
Ҳавола олиш
99000

Суд мажлисда Аҳмад Турсунбоев томонидан ташкил этилган «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» корхоналари фаолиятидан жабрланган 11 фуқаронинг кўрсатмалари тингланди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тошкент вилояти судида 9 август куни чинозлик "Аҳмадбой" ва унинг олти нафар шериклари иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Uz24.uz нашри.

Мажлисда Аҳмад Турсунбоев томонидан ташкил этилган «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» корхоналари фаолиятидан жабрланган 11 фуқаронинг кўрсатмалари тингланди.

Айни дамда Турсунбоев Аҳмадга Ўзбекистон Жиноят кодексининг тўрт банди бўйича айблов қўйилмоқда: 177 модда — валюта маблағларини ноқонуний сотиб олиш ва сотиш, 188 модда – рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти  билан шуғулланиш, 189 модда – савдо-сотиқ қоидаларини бузиш, 190 модда – Лицензиясиз фаолият олиб бориш.

Эслатиб ўтамиз Ахмад Турсунбоев ва унинг  шериклари 2016 йилнинг июл ойида қўлга олинган эди. Жиноий гуруҳ аъзолари аҳолидан ўта катта миқдорда маблағ қабул қилиб, уни бир йил ичида 100% ставкаси билан қайтариб беришни ваъда беришган. Шунингдек, улар аҳолига ойига 40% ставкаси билан аҳолига қарз ҳам беришган.

Жиноий гуруҳ турар жойларида қидирув ўтказилганида 13,1 млрд сўм, 7,9 млн доллар пул маблағлари ҳамда бир неча қимматбаҳо автомобиллар топилган.

Асосий мавзулар