Мирзиёев: халқдан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу кўйга тушмадикми

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини янгилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, давлат раҳбарининг жойларда халқ билан мулоқотлари чоғида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Селектор йиғилиши ҳақидаги кўрсатув 9 август куни "Ўзбекистон 24" телеканали орқали намойиш қилинди.

Видеоселекторда йиғилганларга катта экранда республиканинг турли нуқталаридаги ҳолатларни акс эттирувчи видеофильм қўйиб берилди. Фильмда барча вилоятлардаги муаммолар (аҳоли уйлари, ётоқхоналар, боғчалар ва мактаблардаги аянчли ҳолатлар) акс этган.

Унда барча ҳудудларда одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудлар ободлиги, таълим, тиббиёт ва ижтимоий инфратузилма йўналишларида тўпланиб қолган, йиллар давомида ўз ечимини топмаган масалалар очиқ ойдин кўрсатиб берилган.

Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қарор имзолади

Ана шу муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, ишига масъулиятсиз  ёндашаётган раҳбарларнинг фаолиятига баҳо бериш, аниқ вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мазкур йиғилиш ташкил этилди.

"Ҳозиргина намойиш этилган кинони кўргандирсизлар. Қандай хулоса қиласизлар? Қани ҳар бир вилоят ҳокими, район тўртта раҳбари виждони бўлса айтсин. Видеолавҳадаги камчиликлар ва муаммолар учун ким жавобгар? Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб, одамларнинг дарди ва ташвишини унутиб, оёғимиз ердан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу кўйга тушмадикми? Ҳалиям, биз барчамиз ўз халқимиз учун бош эгиб, сажда қилишимиз керак, бардош бергани, чидагани учун! Мана нима учун биз бугун бу йиғилишга тўпландик. Нима учун бугун ишимизни мутлақо янги тизим асосида ташкил қилмоқчимиз. Мана шу фильмда кўрган, виждони бор раҳбар ўзига савол беради. Ман ҳаққим борми бу даргоҳда, ҳаққим борми жойлардаги залларда ўтиришга деган савол беради. Агарда виждони бўлса, шу саволга жавоб топиш керак"- деб таъкидлади Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда ривожлантиришга йўналтиришган 20 та қонун, президентнинг 180 та фармони ва 450 та қарори қабул қилингани ва бу жараён узлуксиз давом этаётгани, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни амалдаги ижросини таъминлашда барча бўғиндаги раҳбарларнинг масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0