01:12 19 Август 2017
Эфир
Хокимият Ташкентской области

Ҳокимлик ва идораларда ижро ва меҳнат интизоми бўшашиб кетган

darakchi.uz
Жамият
Ҳавола олиш
358 0 0

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, барча ҳудудларда интизомга риоя этиш масаласи ўрганиб чиқилган ва жойларда қатъий талабчанлик ва назорат таъминланмаётгани, оқибатда ҳокимликлар ва идораларда интизом, жумладан, ижро ва меҳнат интизоми анча бўшашиб кетгани аниқланган

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган селектор йиғилишида ҳокимлик ва идоралардаги интизом масаласини танқид қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, барча ҳудудларда интизомга риоя этиш масаласи ўрганиб чиқилган ва жойларда қатъий талабчанлик ва назорат таъминланмаётгани, оқибатда ҳокимликлар ва идораларда интизом, жумладан, ижро ва меҳнат интизоми анча бўшашиб кетгани аниқланган. Хусусан, деярли барча ҳокимликлар ва қуйи идораларда ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилишини таъминламаяпти.

Шу муносабат билан давлат органлари ва корхона-ташкилотларда ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларнинг масъулиятини ошириш ва хулоса қилмаганига нисбатан кескин чоралар кўриб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан буён талаб, назорат, ўрганиш ва интизом масалалари янада қатъий эътиборда бўлиши, барча даражадаги раҳбарлар фаолияти ва ишининг натижаларига шу мезонлар асосида баҳо берилиши таъкидланди.

Асосий мавзулар