16:24 11 Декабр 2017
Эфир
Болельщики команды армии Узбекистана во время конкурса отличники войсковой разведки на Армейских международных Играх-2017

"Арми – 2017" танловида совриндор бўлган ўзбекистонлик ҳарбийлар кутиб олинди

Министерство обороны РФ
Жамият
Ҳавола олиш
38010

"АРМИ – 2017" доирасида ўтказилаётган 29 та танловнинг 8 тасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат 8 та жамоа илк бор иштирок этди

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида учинчи халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда, деб ёзади 1news.uz.

"АРМИ – 2017" доирасида ўтказилаётган 29 та танловнинг 8 тасида, яъни Россия Федерацияси ҳудудида кечган "Қўшин разведкаси аълочилари", "Эльбрус ҳалқаси", "Содиқ дўст", "Хавфсиз маршрут", "Йўл патрули", Қозоғистонда ўтказилган "Мерганлик марраси", Хитойда бўлиб ўтган "Қуролсоз уста", "Мусаффо осмон" танловида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат 8 та жамоа илк бор иштирок этди.

15 тасида эса, яъни "Танк биатлони", "Ҳарбий-тиббий эстафета", "Дала ошхонаси", "Осмон калити", "Автобронетанк техникаси устаси", "Ҳарбий ралли", "Муҳандислик формуласи", "Рембат", "Ҳамдўстлик жангчиси", "Артиллерия устаси", "УУА (учувчисиз учиш аппаратлари) экипажлари мусобақаси", "Суворов шиддати", "Хавфсиз муҳит", "Десантчилар взводи", "Авиадартс" каби мусобақаларда ўзбекистонлик ватан ҳимоячилари кузатувчи сифатида қатнашди.

Россия Федерациясининг Тюмень вилоятидаги дала-ўқув майдонида ўтказилган "Хавфсиз маршрут" мусобақасида подполковник Р. Байбеков етакчилигидаги ҳарбий хизматчилар жамоаси Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Катта лейтенант О. Қувондиқов, лейтенант Р. Аҳмадов, сержантлар – В. Жумақулов, Ш. Давронов, кичик сержантлар – Д. Бекматов, Т. Ҳайдаров, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар – У. Мусаев, Э. Ҳасановнинг уюшқоқликда ҳаракат қилганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, Ватанга ёруғ юз билан қайтишди.

Ҳарбий муҳандислар танловнинг муҳандислик-разведка дозорининг сувли тўсиқларни разведка қилишдаги ҳаракатланиши, пиёдаларга қарши миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш, механизациялаштирилган кўприк мажмуасини йиғиш, йўл ўтказиш учун мўлжалланган машина билан зарарланган йўлни тиклаш ҳамда муҳандислик машинаси билан йўл ўтказиш каби шартларда беллашиб, совринли ўринга сазовор бўлишди.

Бугун тонгда Тошкент халқаро аэропортида "Хавфсиз маршрут" танлови совриндорларини кутиб олиш тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати билдиришича, юрт шарафини халқаро аренада муносиб ҳимоя қила олган ҳарбийлар қизғин қутланди.

Эслатиб ўтамиз, "АРМИ – 2017" танлови 12 август куни ниҳоясига етади.

Асосий мавзулар