00:29 22 Ноябр 2017
Эфир
Самарканд, Саттепо

Самарқандда валютага сотиб олинган дарахтлар қуриб қолди

© Samarkand&Самаркандцы
Жамият
Ҳавола олиш
60540

Трамвай йўлининг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёевга намойиш қилинган дарахтлар ва майсазорлар қуриб қолди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Эсингизда бўлса, ушбу йилнинг апрел ойида Самарқандда трамвай йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди ва Шавкат Мирзиёевниг шахсан ўзи унда иштирок этган эди.

Мана, орадан 3 ой ўтар-ўтмас, яшил кўкламзорлару, чет элдан валюта ҳисобига олиб келинган манзарали дарахтлар қуриб қолди.

Facebookдаги Samarkand&Самаркандцы фойдалананувчиси бу борада шундай ёзган: 

“Ушбу йилнинг баҳорида трамвай ҳалқаси қурилган Саттепо массивида атроф-муҳит чиройли қилиб қўйилган эди. Майсазорлар, каштан дарахтлари экилган эди. Ҳар куни кечқурув сув ташийдиган машина келиб уларни суғориб кетар эди. Ўтлар ҳам ўсиб ҳамма ёқ кўм-кўк бўлиб қолган эди. Лекин аҳолининг қувончи узоққа чўзилмади. Охирги икки ой давомида ҳеч ким у ерни суғормади, майсазор ва дарахтлар қуриб қолди. Ахир ушбу ҳудудни ободонлаштириш учун қанча давлат маблағи сарфланган эди-ку!? Мен ватанпарвар сифатида бунга бефарқ қараб тура олмайман. Шаҳар ҳокимияти ушбу вазиятга эътибор беришини истайман!”, — деб ёзади Саттепо массивида яшовчи Рашид Темиров.

Самарканд, Саттепо трамвайное кольцо
Самарканд, Саттепо трамвайное кольцо
Ушбу пост авторини ижтимоий тармоқда барча қўллаб-қувватлаган ва муаммога бефарқ бўлмай уни жамоатчилик муҳокамасига чиқаргани учун унга раҳмат айтишган.

Асосий мавзулар