01:16 19 Август 2017
Эфир
На автостоянке возле завода General Motors

GM Uzbekistan: машина сотуви ҳақидаги ҳар бир мурожаат қатъий назоратда

© Sputnik/ Игорь Руссак
Жамият
Ҳавола олиш
1879 0 0

Айни вақтда GM Uzbekistan компаниясида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар автомобиллар сотуви тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

ТОШКЕНТ, 10 август — Sputnik. GM Uzbekistan компаниясининг Facebook расмий саҳифасида компаниянинг виртуал қабулхонаси фаолият юритилаётганлиги ҳақида хабар берилган.

Хабарга кўра, виртуал қабулхонада фуқаролар сотув жараёни, хариддан кейинги хизмат кўрсатиш, автомобил бериш муддатларининг чўзилиши ёки компания ходимлари ва дилерлар томонидан содир этилган бошқа қонунбузарликлар бўйича ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

Виртуал қабулхонага қуйидаги ҳаволадан ўтиш мумкин:  http://gmuzbekistan.uz/forma-obrascheniya.html

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Сирдарё вилояти МХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда GM Uzbekistan автомобилларини сотишда товламачилик билан шуғулланган "Сирдарёавтотеххизмат" МЧЖ автосалони директори Абдумурод Ҳақбердиевни қўлга олишгани ҳақида хабар берган эдик.

GM Uzbekistan машиналарини сотиш билан боғлиқ йирик жиноий схема воқеасидан сўнг компания сотув тизимини такомиллаштиришга қарор қилди.

Айни вақтда GM Uzbekistan компанияси томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар автомобиллар сотуви тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Асосий мавзулар