11:33 12 Декабр 2017
Эфир
Дверь с ключами

Эҳтиёжманд ва фаол журналистлар имтиёзли асосда уй-жой билан таъминланади

© pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
139 0 0

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўяди

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди (кейинги ўринларда “Илҳом” жамоат фонди деб юритилади) маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўяди.

Ушбу қарор оммавий ахборот воситалари фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, газета-журналлар, телерадиоканаллар, ахборот агентликлари ва Интернет нашрларида меҳнат қилаётган муаллифларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Асосий мавзулар