00:29 22 Ноябр 2017
Эфир
Работа Почты России в Московской области

"Ўзбекистон почтаси" бўлимларида "ЎзПайнет" хизмати йўлга қўйилади

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
29300

"Ўзбекистон почтаси" ва "ЎзПайнет" ўртасида жисмоний шахслардан почта алоқаси объектларида "ЎзПайнет" дастурий-аппарат комплекси орқали тўловларни қабул қилиш бўйича келишув имзоланди

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. "Ўзбекистон почтаси" бўлимларида "ЎзПайнет" хизмати йўлга қўйилади, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, "Ўзбекистон почтаси" АЖ ва "ЎзПайнет" МЧЖ ўртасида жисмоний шахслардан почта алоқаси объектларида "ЎзПайнет" дастурий-аппарат комплекси орқали тўловларни қабул қилиш бўйича келишув имзоланди.

Унга кўра, почта алоқаси объектлари орқали жисмоний шахслардан "ЎзПайнет" дастурий-аппарат комплексида мавжуд бўлган барча хизматлар учун тўловлар қабул қилинади ва ушбу тизимни жамиятнинг барча компьютерлаштирилган алоқа бўлимларида жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар