Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда 178-ўринда қайд этилди

Oбуна бўлиш
Бу МДҲ ҳудудидаги мамлакатлар орасидаги энг паст кўрсаткич бўлиб, Тожикистон Ўзбекистондан бир поғона юқорида жойлашган

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Ўзбекистон интернет юкланиш тезлиги бўйича эълон қилинган рейтингда 189 давлат орасида 178-ўриндан жой олди. Бу ҳақда cable.co.uk хабар қилмоқда.

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда интернет юкланиш тезлиги сониясига 0,76 Мбитни ташкил этади. Бу МДҲ ҳудудидаги мамлакатлар орасидаги энг паст кўрсаткич бўлиб, Тожикистон Ўзбекистондан бир поғона юқорида жойлашган (0,83 Мбит/с).

“Ўзбектелеком” интернет нега тез арзонлашмаяпти деган саволга изоҳ берди

Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон рейтингда 166- (0,98 Мбит/с), Туркманистон 142- (1.4 Мбит/с) ва Қозоғистон 82-ўринни ((4 Мбит/с) эгаллади.

Рейтингда биринчи ўринга Сингапур (55,13 Мбит/с), 2-ўринга Швеция (40,16 Мбит/с), 3-ўринга Тайвань (34,40 Мбит/с) лойиқ деб топилди.

МДҲ давлатлари ичида 1-ўринга Россия жойлашди – у 11,59 Мбит/с тезлик билан 43-ўринда қайд этилди.

Дунёдаги энг секин кенг полосали интернет эса Яманда бўлиб, юкланиш тезлиги 0,34 Мбит/сни ташкил этади.

Рейтинг маълумотларини солиштириш учун мисол ҳам келтирилди. Мисолда кўрсатилишича, сингапурлик фойдаланувчи ҳажми 7,5 ГБ бўлган Full HD-фильмни юклаб олиш учун 18 дақиқа 34 сония сарфласа, яманлик фойдаланувчига бунинг учун 2 кун 2 соату 2 дақиқа 28 сония керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0