23:51 11 Декабр 2017
Эфир
Заседание Сената республики Узбекистан

Кўзини қисган депутат интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди

Жамият
Ҳавола олиш
152938

Студиядагилардан бирининг эътирозига жавоб қайтарган депутат партиядошлари томон қараганча астагина кўз қисиб қўйган

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Дилфуза  Жалилованинг бевосита эфир вақтидаги ҳаракати ўзбекистонликларнинг норозилик ва эътирозларига сабаб бўлди, деб ёзади Podrobno.uz.

Маълум қилинишича, “Муносабат” кўрсатувига “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партиялари вакиллари таклиф этилган. Бевосита мулоқот чоғида Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилган Чашмаи Айюб мақбараси бўлаги борасида баҳс юзага келган.

Ушбу масала бўйича депутатларга “Қани Бухоро вилояти кенгашининг роли, Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижроси бўйича назорати қани?” дея савол берилган.

Студиядагилардан бирининг “Сизларнинг ролинглар йўқ” деган эътирозига Олий Мажлис депутати Дилфуза Жалилова “Бор, бор, бор ролимиз” дея жавоб қайтарган. Шу сўзлардан сўнг у партиядошлари томон қараган ва астагина кўз қисиб қўйган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа интернет тармоғида тарқалиб кетди ва аксарият фойдаланувчилар депутатнинг хатти-ҳаракатидан сўнг унинг сўзларини ёлғончилик деб баҳоладилар.

Асосий мавзулар