Тошкентдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги автомобилларига регистраторлар ўрнатилади

© СтрингерРабота сотрудников милиции Узбекистана
Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур қурилмалар ЙҲХ инспекторларига тўхтатилган автотранспорт ҳайдовчиларини суратга ва видеотасвирга олиш имконини беради

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Йил охирига қадар Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг барча автомобилларига замонавий фото ва видеорегистраторлар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, ЙҲХБ бошлиғи полковник Б.Маменовга таяниб uznews.uz хабар қилди.

Унинг айтишича, мазкур қурилмалар ЙҲХ инспекторларига тўхтатилган автотранспорт ҳайдовчиларини суратга ва видеотасвирга олиш имконини беради.

Видео, фото ва овоз ёзиш ускуналаридан фойдаланиш инспектор ва ҳайдовчи ўртасида баҳсли вазиятлар келиб чиқишининг олдини олади.

Қайд этиш жоиз, кейинги вақтда ҳайдовчилар ЙҲХБ ходимларини баённомаларни мажбурий равишда ёки нотўғри тузишда айблаган ҳолатлар кўп учрамоқда.

Фото, видео ёки аудиоёзувлар инспекторлар томонидан суд жараёнида тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0