00:49 20 Октябр 2017
Эфир
Открытый Кубок Азии в Чирчике-2016

Жисмоний тарбия институти Чирчиқ шаҳрига кўчирилади

© Федерация Дзюдо Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
114 0 0

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖнинг бино ва иншоотлари ҳамда истироҳат боғи Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига берилади

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Чирчиқ шаҳрига кўчирилади. Қарор президентнинг расмий веб саҳифасида эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй ва Чирчиқ олимпия захиралари коллежи Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Чирчиқ 50 йиллик кўчаси, 14-уй манзилига жойлаштирилади.

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖнинг бино ва иншоотлари ҳамда истироҳат боғи Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига берилади.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таълимнинг сиртқи бўлими ташкил этилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, терма жамоа аъзолигига номзодларга уларнинг хоҳиш-истакларига кўра ўқиш муддати ҳамда курси сақланган ҳолда таълимнинг сиртқи шаклига ўтказишга рухсат берилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўради.

Ҳужжатда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг Тошкент шаҳридан қатнаб ишловчи профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда талабаларнинг бориш-келиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиши белгиланган.

Асосий мавзулар