00:02 12 Декабр 2017
Эфир
Калькулятор

Энди солиқни электрон шаклда тўлаш мумкин

© Flickr/ Ken Teegardin
Жамият
Ҳавола олиш
179 0 0

Солиқ тўловчи шахсий кабинетини фаоллаштиргач, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро муносабатлар фақат электрон шаклда амалга оширилади

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси "Солиқ тўловчининг шахсий кабинети" деган 221-модда билан тўлдирилди, деб ёзади "Жаҳон" АА. Ушбу модда асосида солиқ тўловчининг шахсий кабинети тушунчаси киритилди ва солиқ тўловчилар билан муносабатларни электрон шаклда амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, қўмита мутахассислари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини янада такомиллаштириш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда. Солиқ тўловчи фискал органларга юборадиган солиқ мажбуриятларини бажариш ёки уни рад этиш билан боғлиқ хат ва маълумотларни жўнатиш имконияти жорий қилинмоқда.

Бу борадаги ишлар Ўзбекистон президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланган талабларга тўла мос келади. Мазкур ҳужжатда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга доир қатор вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда ва солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш мақсадида қўшимча янги вазифаларни татбиқ этиш режалаштирилган. Шахсий кабинетга электрон рақамли имзо калитисиз кириш ва унда ишлаш имконияти шулар жумласидандир. Энди солиқ тўловчи шахсий кабинетини фаоллаштиргач, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро муносабатлар фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Жорий этилаётган технологиялар давлат хизматлари кўрсатиш тезкорлигини ошириш ҳисобидан аҳоли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун янги имкониятлар яратади, ахборот алмашиш ва тарқатиш тезлигини ошириш ҳисобидан фискал органларнинг ўз вазифаларини бажариш самарадорлигини кенгайтиради, ахборот алмашиш борасида замонавий механизмларга ўтишни осонлаштиради.

Асосий мавзулар